Марко Ройс майдонга тушишга тайёр

15 апрель, 09:10 240

Марко Ройс майдонга тушишга тайёр

Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Марко Ройс майдонга тушишга тайёр. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Футболчи Бундеслиганинг 23-турида “Байер”га қарши ўйинда олган жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлган. У чемпионатнинг бугун бўлиб ўтадиган “Айнтрахт”га қарши  баҳсида майдонга тушиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, “Боруссия Д” ва “Айнтрахт” жамоалари ўртасидаги учрашув бугун Тошкент вақти билан соат 18:30да старт олади.