Марко Ройснинг қачон сафга қайтиши маълум бўлди

Дортмунднинг “Боруссия” клуби ярим ҳимоячиси Марко Ройснинг соғайиб, қачон сафга қайтиши маълум бўлди.

Ruhr Nachrichten нашрининг хабар беришича, 28 ёшли футболчи жарроҳлик амалиётидан сўнг 2018 йилнинг бошларида сафга қайтиши мумкин. Футболчининг сўзларига кўра, шанба кунги жарроҳлик амалиёти муваффақиятли кечган. Айтиш керакки, Ройсни энди узоқ муддатли тикланиш жараёни кутмоқда.

Эслатиб ўтамиз, футболчи бундан аввалроқ тикланиш жараёни узоқ давом этиши, аммо у келаси мавсумнинг ҳал қилувчи палласида ўзининг энг яхши спорт формасида бўлишига умид қилаётгани ҳақида гапириб ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!