Марко Верратти ПСЖ машғулотларига бойкот эълон қилиши мумкин

28 июнь,2017, 15:36 509

Марко Верратти ПСЖ машғулотларига бойкот эълон қилиши мумкин

 

Франциянинг ПСЖ клуби ярим ҳимоячиси Марко Верратти жамоа машғулотларида иштирок этмаслиги мумкин. Бу ҳақда El Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, агар парижликлар раҳбарияти италиялик хавбекни Каталонияга қўйиб юборишмаса футболчи жамоага ультиматум қўйиши мумкин ва ПСЖнинг мавсум олди тайёргарлигида иштирок этмайди. Верратти клуб мутасаддиларига ёки уни сотишларини ёки у машғулотларни ўтказиб юборишини маълум қилган.  

Маълумот ўрнида, ПСЖ янги мавсумга тайёргарликни 4 июлдан бошлашни режалаштирган.