Маркос Алонсо: "Челси" ҳақли равишда ғалаба қозонди

Хабарингиз бор, кеча Англия премьер-лигаси 2-турида мухлислар Лондон дербиси гувоҳи бўлишди. Муҳташам “Уэмбли” стадионида бўлиб ўтган “Тоттенхэм” ҳамда “Челси” учрашуви драматик руҳда кечди ва 1:2 ҳисобида “аристократлар”нинг ғалабаси билан якунланди.

Учрашувдан сўнг “Челси” га ғалаба келтирган ҳар иккала гол муаллифи Маркос Алонсо ўзининг ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

“Ғалабадан кўнглим тўлди. Ўтган бир ҳафта давомида кўплаб гап-сўзлар айтилди, аммо бугунги баҳс шуни кўрсатдики, биз ҳамон бирмиз ва ягона жамоамиз. Ўйинда кўп ҳаракат қилдик ва 100% ғалабага муносиб эдик.

Иккинчи бўлимда биз кўпроқ тўпни ўзимизда сақлаб туришга ҳаракат қилдик, бироқ, рақиб бизга босим ўтказа бошлади. Биз эса биргалашиб ажойиб футбол намойиш этдик”, - дейди Алонсо.

Эслатиб ўтамиз, "Челси" АПЛнинг илк турида ўз майдонида "Бёрнли"га 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!