Маркос Рохо 5 та ўйинга дисквалифиция қилиниши мумкин

14 март, 15:30 552

Маркос Рохо 5 та ўйинга дисквалифиция қилиниши мумкин

 

 

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби Маркос Рохо бир неча ўйинда четлатилиши мумкин. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, Рохо 5 та ўйинга четлатилиши мумкин. Чунки ҳимоячи Англия Кубоги чорак финал доирасидан ўрин олган “Челси”га қарши баҳсда рақибга нисбатан анча қўпол ҳаракат қилган. Рохо Эден Азарга нисбатан ишлатган қўполлиги учун бу ишни Англия ФА кўриб чиқади.

Агар Англия ФА Рохони айбдор деб топса, у 5 та ўйинга четлатилиши мумкинлиги айтилмоқда.