Марокаш – Ўзбекистон ўйинини “Sport” телеканалида ким шарҳлайди?

Марокашнинг Касабланка шаҳрида ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун, 27 март куни мезбон Марокашга қарши баҳс юритади.

Бугунги беллашув Тошкент вақти билан 23:55 да бошланиши кўзда тутилган. Ўз навбатида, мазкур беллашувни “Sport” телеканали жонли эфирда олиб беришни режалаштирмоқда. Ўйинни эса Хайрулла Ҳамидов шарҳлаб боради.

Эслатиб ўтамиз, дастлабки ўйинда миллий терма жамоамиз Сенегал футболчиларига қарши кураш олиб борди ва 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!