Марокаш терма жамоаси етакчиларидан бири сафдан чиқди

Марокаш терма жамоаси ярим ҳимоячиси Нордин Амрабат кеча Эронга (0:1) қарши бўлиб ўтган ЖЧ-2018нинг илк баҳсида жароҳат олди.

The Sun нашри тарқатган хабарга кўра майдонга боши билан тушган “Леганес” аъзосига мия чайқалиши ташҳиси қўйилган. Амрабатнинг қачон сафга қайтиши эса бугун ўтказиладиган тиббий текширувлардан сўнг маълум бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Марокаш ўзининг навбатдаги учрашувини 20 июнь куни Португалияга қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!