Маррада ким биринчи?
20 февраль, 11:22 | 262
 

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда енгил атлетика федерацияси томонидан ўтказилган мамлакат чемпионатида ғолиблар номи аниқланди.

Енгил атлетиканинг 60, 200, 400, 800, 1500, 3000 метр масофага югуриш баҳсларида Суннат Исмоилов, Улуғбек Муртозоев, Мурод Муҳаммадрасулов, Евгений Фадеев, Роман Штукан, Лилия Манасипова, Комила Мирсолиева, Гулҳаё Раҳимова, Зулфизар Абдуллаева, Сабина Талачёва, Хуснида Аҳмедова марра чизиғини биринчиларлан бўлиб босиб ўтди. 60 метрга тўсиқлар оша югиришда Анвар Сафаров ва Наталия Асанова биринчи ўринни эгаллади.

Узунликка, баландликка ва уч ҳатлаб сакрашда Никита Логинов, Тимур Раҳматуллаев, Руслан Қурбонов биринчи ўринни қўлга киритди. Хотин-қизлар ўртасида Ирина Белова икки бора шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олган бўлса, тажрибали атлетикачимиз Александра Юркевская олтин медаль билан тақдирланди.

Шунингдек, бешкураш баҳсларида Елезавета Шусь 2938 очко билан ғолиб бўлди. Еттикурашда Азиз Сейтожиев 4216 очко тўплаб мамлакат чемпионига айланди. Ядро улоқтиришда Руслан Қурбонов ва Ирина Белова яна бир бор олтин медалга сазовор бўлди

SPORTS.uz

Ўхшаш янгиликлар

Sports.uz 2016 ©
ЎзМАА интернет-ОАВ лицензияси рақами: №1002