Маррейнинг издошлари Темурга бас келолмади

23 март, 22:22 356

Маррейнинг издошлари Темурга бас келолмади

 

 

Грецияда теннис бўйича эркаклар ўртасида бошланган "Фьючерс" турнирида Темур Исмоилов ажойиб натижаларни қайд этмоқда.

Асосий тўрнинг дастлабки босқичида ўзбекистонлик теннисчи Темур Исмоилов Буюк Британия вакили Килан Оклей билан куч синашган эди. Ўша учрашувда европалик теннисчи биринчи геймни бир дақиқада бой бериб, учрагувни давом эттирмаган эди.

Буни қарангки, Темур иккинчи учрашувни ҳам британиялик теннисчи - Нейл Пауффлейга қарши ўтказди. Биринчи сетда ҳамюртимизга 4:6 ҳисобида ютқазган рақиб, иккинчи сетда 0:2 ҳисобида ортда қолиб, ўйинни давом эттиришдан бош тортди.

Темурга қарши икки учрашувда британияликлар учрашувни охирига етказа олмади.Ўзбекистонлик ракетка устаси чорак финалда чилилик Марсело Томас Барриосга қарши кортга чиқади.

SPORTS.uz