“Марсель” – ПСЖ. Бутун бошли канал фақат Неймар ва Пайенинг ҳаракатларини трансляция қилмоқда

Франциянинг “Cаnal+” телеканали ўз томошабинларига Франция чемпионати 10-туридан ўрин олган марказий ўйин – “Марсель” ҳамда ПСЖ жамоалари ўртасидаги баҳсни антиқа тарзда томоша қилишга чорламоқда.

Гап шундаки, мазкур телеканаллар тармоғининг бир канали фақатгина ҳар иккала жамоа юлдузлари – Неймар ҳамда Димитри Пайеларнинг ҳаракатларини намойиш этмоқда.

Ушбу трансляция албатта, шарҳсиз бўлмоқда. Маълумот учун, ушбу баҳс эндигина старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!