“Марсель” 36 ёшли Это’они сотиб олмоқчи

 

Франциянинг “Марсель” жамоаси камерунлик 36 ёшли футболчи Самуэль Это'они ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилиб қўйди.

Франция нашрларининг маълум қилишгича, “Марсель” 36 ёшли футболчига 2 йиллик шартнома таклиф қилди. Агар Самуэль ўтишга рози бўла, у йилига 4 миллион евро маош олади.

Маълумот учун, Самуэль Этo'о ўтган мавсумда Туркиянинг "Антальяспор" клуби шарафини ҳимоя қилиб, 30 учрашувда 18 та гол уришнинг уддасидан чиққанди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!