"Марсель" "Арсенал" футболчисига қизиқиб қолди

Франциянинг “Марсель” клуби Англиянинг “Арсенал” жамоаси ҳимоячиси Матье Дебюшига қизиқиш билдирмоқда.

Француз ҳимоячиси “Марсель”да япониялик Хироки Сакаига рақобат кўрсатиш учун таклиф этилдмоқда.

Дебюши эса Лондонда қолса, етарли ўйин амалиётига эга бўлмаслигини англаб тушуниб турибди ва шу боис “тўпчилар” сафини тарк этишга қарши эмас.

У 2018 йилги ЖЧда Франция термаси сафида иштирок этишни истамоқда ва айнан шу сабаб, ушбу трансфер амалга ошиши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!