"Марсель" ўз майдонида "Кан" дарвозасига жавобсиз 5та тўп йўллади (видео)

Кеча шунингдек Франция чемпионатида ҳам навбатдаги тур учрашувлари ўтказилди. 12 турдан ўрин олган қизиқарли баҳслардан бири "Марсель" ҳамда "Кан" жамоалари ўртасида кечди.

Жорий мавсум ўз олдига жиддий мақсадларни қўяётган "Марсель" шу куни рақибини аяб ўтирмади ва "Кан" дарвозасига жавобсиз 5та тўп киритиб, ғалаба қозонди. Якуний ҳисоб 5:0.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган барча голларни томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!