"Марсель" ва "Боруссия Д" Балотеллининг хизматларига қизиқиш билдирмоқда

2 июнь,2017, 22:20 265

Франциянинг “Ницца” клуби форварди Марио Балотеллининг агенти Мино Райола италиялик мижозининг келажаги ҳақида гапириб ўтди.

“Балотелли “Ницца”да жуда яхши ўйин кўрсатмоқда. Аммо, у кўпроғига қодир. Марио мен нимани талаб қилишимни билади.

У “Ницца”дан кетадими? Буни ҳозирча билмаймман. Унинг хизматларига “Марсель” ва “Боруссия” Дортмунд каби жамоалар қизиқишмоқда”, - дейди Райола.

Маълумот учун, Балотелли “Ницца” сафига ўтган йилнинг ёзида келиб қўшилган эди. У якунланган мавсум Франция чемпионатида 23та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 15та гол ёздириб қўйишга эришган.

“Боруссия Дортмунд” чучварани “хом санабди”

Хавотирга не ҳожат?! "Зебраларни” қувлаб юборишга тайёр "Қироллик клуби” ҳақида