“Марсель” ва Пайет бир бири учун курашмоқда

“Вест Хэм” футболчиси Димитри Пайет оилавий шароити туфайли “Марсель”га кўчиб ўтиш истаги қондирилмагач, клуб раҳбарияти билан жанжаллашаётгани ҳақида кўплаб хабарлар тарқатилмоқда. Ҳатто футболчи агар трансфер амалга оширилмаса ўз соғлиғига зарар етказишини ҳам таъкидлаган.

“Марсель” ўзининг собиқ футболчиси учун аввал 20, кейин 22 миллион фунт таклиф қилди. Бироқ, “Вест Хэм” раҳбарлари бу суммага кўнмади. Айни пайтда “Марсель” учинчи таклифни тайёрламоқда.

“Вест Хэм” Димитри Пайетга 35-40 миллион фунт атрофида нарх қўйган. “Марсель”га қайтишни истаётган футболчи Англия ва Италия клубларидан келган таклифларга ҳам рад жавобини бермоқда.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!