Марселино “Рома” устозига айланиши мумкин

21 апрель, 12:35 262

Марселино “Рома” устозига айланиши мумкин


“Вильярреал” клуби собиқ бош мураббийи Марселино келаси мавсумдан бошлаб “Рома”ни бошқариши мумкин. 51 ёшли испаниялик мутахассиснинг номзодини римликларнинг спорт директори Рамон Мончи таклиф қилган.

“Рома”нинг ҳозирги бош мураббийи Лучано Спаллеттининг жамоа билан тузган амалдаги шартномаси ёзда якунига етади. Италиялик мутахассис ҳозирча клубдаги келажаги ҳақида бирор нарса демаган.

Марселино эса Испаниядан бошқа жойда фаолият олиб бормаган.