Марсело: Фаолиятимни "Реал"да якунламоқчиман

Бразилиялик ҳимоячи Марсело Жуниор фаолиятини “Реал”да якунламоқчи. Унинг сўзларига кўра уни Мадридда ҳамма нарса қониқтирмоқда.

“Ҳар куни тонгда уйғонгач, “Реал”да ўйнаётганим сабаб ўзимда қўшимча куч ҳис қиламан. Фаолиятимни шу ерда тамомламоқчиман. Футбол ўйнашни “Флуминенсе”да бошлаган бўлсамда, “Реал” менинг иккинчи уйим ҳисобланади. Дунёда бу жамоада ўйнашдан кўра кучлироқ ҳохиш йўқ”, - дейди 29 ёшли футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Марсело “Реал” сафига 2007 йилда келиб қўшилган. Унинг “қироллик клуби” билан амалдаги шартномаси эса 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!