Марсело: Кимлигимизни кўрсатиб қўйдик

30 апрель, 11:55 286

Марсело: Кимлигимизни кўрсатиб қўйдик

Мадриднинг “Реал” клуби етакчиларидан бири Марсело кеча бўлиб ўтган “Валенсия”га (2:1) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Қийин баҳсда уч очкони қўлга киритганимиздан ҳурсандман. Чемпионатда ғолиб чиқишимиз учун биздан куч ва сабр талаб этилади. Акс ҳолда очко йўқотишимиз мумкин.

Бугун биз барчамиз юракдан ўйнадик ва кимлигимизни кўрсатиб қўйдик. "Бернабеу"да мухлисларимиз кўмагида бизни енгиш жуда қийин. Энди биз оҳиригача курашишда давом этамиз”, - дейди бразилиялик футболчи Marca нашрига берган интервьюсида.