Марсело: Пике тўғрисида гапиришни ҳам истамайман

31 май,2017, 12:42 375

Марсело: Пике тўғрисида гапиришни ҳам истамайман

Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Марсело “Барселона” футболчиси Херард Пике тўғрисида гапиришни истамаслигини айтиб ўтди.

“Пике? Олдинги интервьюларимда ҳам бу тўғрида айтган эдим. Мен бу инсон ҳақида гапиришни ҳам истамайман. Шуни  айтишим мумкинки, “Реал” ЕЧЛда ғалаба қозониши учун барча нарсани қилишга тайёрман ва мухлисларга қувонч улашишни  истаймиз”, - деб айтиб ўтди Марсело.