Марсело "Реал" сафидаги 300-ғалабасини қўлга киритди

Аввал хабар берганимиздек кеча Испания Ла Лигасининг 11-турида Мадриднинг “Реал” клуби ўз майдонида “Лас-Пальмас” жамоаси қабул қилди ва 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эътиборлиси, шу куни “қироллик клуби” ярим ҳимоячиси Марсело ўзининг мадридликлар сафидаги 300-ғалабасини қўлга киритди. Бундан ташқари, “Лас-Пальмас”га қарши баҳс бразилиялик футболчи учун “Реал” сафида Ла Лигада 300-ўйини бўлди.

“Реал” тарихининг бир бўлагига айланганимдан жудаям хурсандман ва бундан фаҳрланаман. Бу ерда яна узоқ йиллар ўйнамоқчиман”, - дейди Марсело клуб расмий сайтига берган интервьюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!