Марсело: "Реал"нинг чемпион бўлишини кўпчилик истамаганди

22 май, 12:00 475

Марсело:

Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Марсело жамоасининг жорий мавсум Ла лига чемпионлигини қўлга киритгани борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Биз жамоамиз ва бутун мураббийлар штаби билан фаҳрланишимиз мумкин. Айтишим лозимки, кўпчилик “Реал”нинг чемпион бўлишини истамаган эди. Аммо, биз оҳиригача курашдик.

Жамоамизнинг мақсади нафақат Ла лигада ғолиб чиқиш, балки, ўзимиз иштирок этаётган барча мусобақаларда биринчи ўринни қўлга киритишдир. Бу чемпионликни эса биз мухлисларимизга бағишлаймиз”, - дейди бразилиялик футболчи Goal нашрига берган интервьюсида.

Иско: Мухлисларимиз ҳавотир олмасликлари мумкин, мен “Реал”да қоламан>>>

"Реал"нинг чемпионлиги Хамес Родригес исмини Колумбия футболи тарихига муҳрлади>>>