Марсело қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди

Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Марсело жамоасига бўлажак ўйинларда ёрдам бера олмайди. 29 ёшли футболчи тиббий кўрикдан ўтди ва унга бел қисмининг чап томондаги мушаклари шикастланганлиги маълум бўлди.

Маълумот учун, Марсело Ла Лига 5-туридан ўрин олган "Бетис"га қарши ўйиннинг 72-дақиқасида жароҳат олиб, майдонни тарк этган эди.

Клуб расмий сайти Марселонинг қанча муддатга сафдан чиққанлигини маълум қилмади. Бироқ Маrca нашри бу муддат 1 ойга тенг эканлигини маълум қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!