Марсьяль Испанияга кўчиб ўтиши мумкин

“Манчестер Юнайтед” клуби ҳужумчиси Антони Марсьяль ўз жамоасини ўзгартириши мумкин.

RMC Sport нашри тарқатаётган хабарга қараганда, Испаниянинг “Севилья” жамоаси 20 ёшли футболчини ижара асосида ўз сафига қўшиб олишни кўзламоқда. Андалусияликлар спорт директори Мончи аллақачон бу борада музокараларга киришиб улгурган.

Аммо манчестерликлар кам ўйин амалиёти берилаётганига қарамай, футболчидан айрилишни истамаяпти.

Қайд этиш жоиз, Марсьяль жорий мавсумда “МЮ” сафида 16 ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урган ва 3 та самарали пасга муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!