Марсьяльнинг бугунги голи жамоасига 10 млн еврога тушди

23 апрель, 22:07 429

Марсьяльнинг бугунги голи жамоасига 10 млн еврога тушди

Олдин хабар бериб ўтганимиздек, Англия Премьер лигасининг 33-турида “Манчестер Юнайтед” сафарда “Бёрнли” устидан ишончли ғалабага эришди.

Мазкур баҳсда эса ҳисобни “МЮ”нинг франциялик ҳужумчиси Антони Марсьяль очди ва “қизил иблислар” сафида киритган голлари сонини 25 тага етказди. Ёдингизда бўлса, ушбу  ҳужумчи 2015 йил “Монако”дан ҳарид қилинган эди.

Футболчининг Манчестерга келиш шартномасида агарда, Марсьяль “манкунианлар” сафида 25 та гол кирица, қўшимча 10 млн евро миқдоридаги бонусни “Монако” ҳисоб рақамига ўтказиб беришига тўғри келар эди. Демак, Марсьяль бугунги голи билан нафақат “МЮ”нинг ғалабасига хисса қўшди. Балки, уни 10 млн еврога “туширди” ҳам.

Дарвоқе, агарда француз ҳужумчиси терма жамоада 25 та ўйин ўтказса ёки “Олтин тўп” учун курашда кучли учликка кирса ҳам “МЮ” монегаскликларга яна пул тўлашига тўғри келади.

SPORTS.uz