Мартиросян Головкиннинг зарбалари ҳақида: Мени поезд уриб кетгандай бўлди
Аввалроқ хабар берганимиздек, ўрта вазн тоифасининг WBA,WBC, IBF ва IBO чемпионлик камарлари соҳиби Геннадий Головкин 5-май куни Ванес Мартиросянга қарши ринга кўтарилди. Мартиросян ушбу баҳс ҳақида ўз фикрларини билдирди.
- Биласизми, гўёки мени поезд уриб кетди. Шуни айтишим керакки, ҳар бир зарба жуда кучга эга эди. Мени хаётим давомида ҳеч қачон бундай уришмаган,- деди Ванес.
Маълумот учун, беллашувнинг иккинчи раундида Головкин ўз рақибини нокаутга учратди.
Фикрлар