Маруан Феллайни “МЮ” билан шартномани узайтирди
12 январь 10:34 | 107

 

“Манчестер Юнайтед” жамоаси клуб ярим ҳимоячиси Маруан Феллайни билан шартномани бир йилга узайтириш бандни фаоллаштирди.

Daily Mail нашрининг хабар беришича, 2013 йили 29 ёшли бельгиялик футболчи манкунианликлар билан “4+1” тизимига асосланган беш йиллик шартнома имзолаганди.

2017 йилнинг январидан бошлаб Феллайни бошқа клублар билан музокаралар олиб бориш ҳуқуқига эга эди, аммо “МЮ” битимни 2018 йилга қадар узайтириш бандини фаоллаштиришга қарор қилган.

Аввалроқ Бельгия терма жамоаси футболчисига "Милан" жамоаси қизиқиш билдирганди

Ўхшаш янгиликлар

Sports.uz 2016 ©
ЎзМАА интернет-ОАВ лицензияси рақами: №1002