“Машъал” – “Қўқон-1912”. Устунлик мубораклик футболчилар томонида

13 апрель,2017, 09:10 434

“Машъал” – “Қўқон-1912”. Устунлик мубораклик футболчилар томонида

“Қўқон-1912” жамоаси чемпионатининг навбатдаги учрашувини Муборакда “Машъал” жамоасига қарши ўтказади. Қўқонликлар матбуот хизмати жума куни бўлиб ўтадиган ўйинга доир статистик маълумотлар тақдим қилди.

Ўзаро ўйинлар

Ушбу жамоалар Олий лигада 10 бора тўқнаш келишган. “Машъал” олтита баҳсда ғалаба қозонган. 2 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган. “Қўқон-1912” ҳисобида 2 та ғалаба мавжуд.  Тўплар нисбати 18-9 муборакликлар фойдасига. “Машъал” ўзаро ўйинларда 20 очкога эга бўлган, “Қўқон-1912” да 8 очко бор.

Муборакда ўтган барча учрашувлар:

26.06.2016 «Машъал» – «Қўқон-1912» 2:0

25.04.2015 «Машъал» – «Қўқон-1912» 3:0

20.09.2003 «Машъал» – «Қўқон-1912» 3:2

02.11.2002 «Машъал» – «Қўқон-1912» 2:0

15.04.1995 «Машъал» – «Қўқон-1912» 2:0

Собиқ футболчилар

Ушуб мавсумни “Машъал”да ўтказаётган Абдуллох Олимов ўтган йили “Қўқон-1912” клубида тўп сурганди. Жума куни у собиқ жамоасига қарши майдонга тушади.

Ўз навбатида мавсум арафасида сафимизга келиб қўшилган Жамшид Ҳасанов эса мавсум-2016да “Машъал” таркибида ҳаракат қилган. Жамшид ҳам ўзининг собиқ клубига қарши майдонга тушиш имкониятига эга.

Ҳакамлар

14 апрель куни бўлиб ўтадиган “Машъал” – “Қўқон-1912” учрашуви ҳакамлари маълум бўлди. Жума куни ўтказиладиган баҳсни Вадим Агишев бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади.

Олий лига, 6-тур

14 апрель (жума)

«Машъал» (Муборак) – «Қўқон-1912» (Қўқон)

Ҳакамлар: В. Агишев (Тошкент), Д. Сайлалов (Тошкент), А. Сидоров (Тошкент), А. Рисқуллаев (Тошкент)

Назоратчи: А. Попов (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: Б. Ҳайдаров.

Бошланиш вақти

Мазкур ўйин 14 апрель куни соат 17:30да бошланади. Бугун эса бу икки жамоа ўринбосарлари майдонга тушишади. Учрашув соат 16:00да бошанади.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.