"Машъал" - "Бунёдкор". ПРЕВЬЮ

28 апрель,2017, 11:52 243

Ушбу жамоалар шу кунга қадар ўзаро 18 марта куч синашишган. Натижалар “Бунёдкор”нинг яққол устунлигини кўрсатмоқда. “Қалдирғочлар” 15 та баҳсда ғалаба қозонишган. “Машъал” ҳисобида битта ғалаба бор. 2 бор кучлар тенг келган. Тўплар нисбати 37-5, “Бунёдкор” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Бунёдкор” 48 очкони қўлга киритган бўлса, “Машъал”да бу кўрсаткич ҳозирча 6 бўлиб турибди. 

“Бунёдкор”нинг “Машъал” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 5:1. “Машъал”нинг ягона ғалабаси 3:2 га тенг. 

Ўтган мавсум «Газчилар»  «Бунёдкор» билан ҳар икки баҳсда очко олишга эришган. Тошкентда бўлиб ўтган дастлабки баҳсда ҳисоб очилмаган (0:0), Муборакда кечган баҳсда яна ҳисоб дуранг билан якунланган (1:1).

Муборакда ўтган барча учрашувлар: 

14.08.2016 «Машъал» – «Бунёдкор» 1:1
30.09.2015 «Машъал» – «Бунёдкор» 3:2
23.03.2014 «Машъал» – «Бунёдкор» 0:2
21.11.2012 «Машъал» – «Бунёдкор» 0:2
07.03.2011 «Машъал» – «Бунёдкор» 0:2
05.08.2010 «Машъал» – «Бунёдкор» 0:2
12.11.2009 «Машъал» – «Бунёдкор» 0:1
11.09.2008 «Машъал» – «Бунёдкор» 0:2
14.04.2007 «Машъал» – «Бунёдкор» 0:1


Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Муборакдаги ўйинларда “қалдирғочлар” 14та гол уришган  12 ўйинда ғалаба қозонишган ва бир марта мағлубиятга учраган ва 
1 бор уранг қайд этган.  
"Машъал" ўз майдонида 4 марта гол  уриб, 1 ўйинда ғалаба қозонган.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.