"Машъал" - "Насаф". Қаршиликларнинг 12 йиллик "қора анъана"га барҳам берадими?

 

Бугун, 26 октябрь куни  Олий Лига 26-тури доирасида Муборак шаҳрида Қашқадарё воҳасининг икки етакчи клуби ўзаро баҳс юритади. Футбол ишқибозлари воҳа дербиси гувоҳи бўлишади.

 Олий Лига, 26-тур

“Машъал” (Муборак) – “Насаф” (Қарши)

26.10.2017. “Б.Вафоев” стадиони. 16:00да 

Бош ҳакам: Ильгиз Танташев (Бухоро)

Қанот ҳакамлари: Ҳусниддин Шодмонов (Бухоро), Абдураҳмон Қўлдошев (Бухоро),

Захира ҳаками: Фирдавс Норсафаров (Қарши).

Назоратчи: Сардор Нажафалиев (Тошкент).

ПФЛ вакили: Бобур Ҳайдаров.

Ушбу жамоалар бир вилоятдан бўлишса ҳам, принципиал рақиблар ҳисобланишади. “Насаф”нинг Муборакдаги сўнгги ғалабасига ҳам 12 йил бўлган. 

Ўзаро ўтказилган 29та ўйиннинг 15 тасида "аждарлар" зафар қучган бўлса, “Машъал" 8 бор ғалаба қозонган. Қолган 6та баҳсда томонлар муроса йўлини танлашган. Эътиборли жиҳати, барча дуранг натижалар Муборакда қайд этилган.

Тўплар нисбати бўйича ҳам мос равишда “Насаф” футболчилари устунлик қилишмоқда: 47-27.

Мазкур жамоалар Муборакда шу пайтгача ўзаро 14 марта куч синашишган. Шуларнинг 2тасида “Насаф” ғалабага эришган, холос. 6 учрашувда дуранг ва яна 6 учрашувда муборакликлар ғалаба нашидасини сурган. Муборакдаги ўзаро учрашувларда дарвозаларга  жами 30та гол киритилган. Тўплар нисбати бўйича ҳам устунлик “Машъал” томонида – 17:13.

Балки, бугун “Насаф” Муборакдаги ўн икки йиллик “қора анъана”га барҳам берар? Буни ўйиндан кейин билиб оламиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!