“Машъал-2” машғулотларни бошлади

19 апрель, 11:35 207

“Машъал-2” машғулотларни бошлади

 

«Машъал-2» 1-лиганинг 3-4-турларини сафарда «Хоразм» ва «Орол» жамоаларига қарши ўтказиб дастлабки баҳсда «Хоразм»га 1:0 ҳисобида мағлуб бўлди. «Орол» билан бўлган учрашувда 1:2 ҳисобида ғалабага эришди.

Жамоа аъзолари кечадан ўз машғулотларини бошлашди. “Машъал-2” навбатдаги 5-6-турларни Муборакда ўтказади. Дастлаб, 5-турни 23 апрель (Якшанба) куни лига дебютанти «Сурхон» вакиллари меҳмон бўлса, 6-турда 26 апрель (Чоршанба) куни “Насаф-2” Муборакга ташриф буюришади.

Ҳозирда «Машъал-2» жамоаси бўлиб ўтиши кутилаётган икки баҳсда жиддий ҳозирлик кўрмоқда. Учрашувларнинг ўтказилиш саналарини кейинги саҳифаларимизда батафсил маълумот бериб ўтамиз.