“Машъал” “Бухоро”га қарши тайёргарлик олиб бормоқда

"Машъал" олий лигада “460” баҳсини сафарда "Қўқон-1912"га қарши ўтказиб ажойиб ғалабага эришди.

Чемпионатнинг иккинчи давра баҳсларида бирор марта ҳам мағлубиятга учрамаган «Машъал» 22-тур учрашувини 22 сентябрь куни Муборакда Бухоронинг «Бухоро» жамоасига қарши ўтказади. Айни пайтда Александр Волков шогирдлари баҳсларга тайёргарликни Муборакда давом эттиришмоқда. Таркибда барча футболчилар машғулотларни кўтаринки руҳда олиб боришяпти.

Айтиш лозимки, Улуғбек Бақоев бошқарувидаги жамоа айни дамда олий лигада пешқадамлардан биридир. Шу боис “газчилар”ни яна бир муросасиз ва жуда қийин баҳс кутиб турибди. Қўшнилар дербиси мақоми остидаги учрашув ҳар йили шиддатли кечади. Ўтган мавсумда «Бухоро»ни ҳар икки беллашувда ҳам мағлубиятга учратган муборакликлар бу мавсумда Бухорода кечган дастлабки учрашув 2:2 ҳисобидаги жанговар дуранг қайд этишганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!