"Машъал": Очилиш ўйинига кириш бепул, концерт ҳам бўлади

11 апрель Про-лиганинг 2-турида "Машъал" жамоаси Б. Вафоев номли стадионда "Норин" жамоасини қабул қилади.

Муборакликларнинг мавсумдаги илк уй учрашувидан олдин, соат 17:00 да тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Унда элимиз суйган санъаткорлар йиғилган мухлисларга ўз қўшиқларини тақдим этишади. " Машъал " - " Норин " учрашувига томошабинлар бепул кириш имкониятига эга бўлишади. Ўйин соат 18:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!