“Машъал” “Шўртан”га қарши тайёргарликни бошлади

14 март,2017, 12:36 458

“Машъал” “Шўртан”га қарши тайёргарликни бошлади

 

Хабарингиз бор, «Машъал» жамоаси олий лиганинг 3-тур баҳсини Ғузорда “Шўртан” жамоасига қарши ўтказади.

Ортда қолган икки турдан кейин муборакликлар ҳисобида ҳозирча уч очко мавжуд. Илк  турда чемпион «Локомотив»га имкониятни бой берган “Машъал” кейинги 2 турда «Металлург»ни мағлуб этди. Ғузор жамоаси ҳам худди “газчилар” сингари уч очкоси мавжуд. Илк турда «Нефтчи»ни мағлуб этиб 2-турда Самарқандда «Динамо»га мағлуб бўлишди. Имкониятлар тенг бўлган икки жамоанинг баҳси қизиқарли бўлиши шубҳасиз.

Эслатиб ўтамиз, «Воҳа» дербиси доирасидаги баҳс 18 март (шанба) куни Ғузор шаҳридаги марказий ўйингоҳда бўлиб ўтади.