“Машъал” икки футболчини кўрикдан ўтказмоқда

 

Муборакнинг “Машъал” клуби айни пайтда дастлабки йиғинни ўтказмоқда.

Ҳозирги кунда “Машъал” ихтиёрида биринчи лиганинг икки клубидан футболчилар кўрикда бўлиб туришибди. Улар “Норин”дан Умарбек Тўхтасинов ва “НБУ-Осиё”дан Бобир Фарҳодов.

Бу футболчилар “Машъал”нинг дастлабки йиғинида иштирок этишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча муборакликлар Тошкентда “Бунёдкор” футбол клуби академияси майдонида “Олмалиқ” билан ўртоқлик ўйини ўтказиб 2:1 ҳисобида мағлуб бўлишди.   

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!