“Машъал” кубок баҳсига тайёргарликни бошлади

Олий лиганинг 15-турида «Машъал» жамоамиз сафарда Самарқанднинг  «Динамо» жамоасига қарши майдонга тушиб нурсиз дуранг қайт этган эди.

“Газчилар” бугундан бошлаб Ўзбекистон кубоги баҳсларининг навбатдаги босқичи учун машғулотларга киришди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. Жамоа ҳозирда тикланиш машқларини олиб бормоқда. Таркибда йўқотиш йўқ барча футболчилари ушбу баҳсга ҳозирлик кўрмоқда. Жароҳатланган ва сариқ карточка олганлар мавжуд эмас.

Эслатиб ўтамиз, “Машъал” Ўзбекистон кубоги чорак финали дастлабки учрашувини сафарда  Самарқанднинг  «Динамо» жамоасига қарши ўтказади.

Учрашув 30 июнь куни соат 18-15да Самарқанддаги  «Динамо» марказий ўйингоҳида  бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!