Машъал" мухлислари Самарқандга боради

"Машъал" эртага Самарқандда Олий лиганинг 15-тур учрашувини "Динамо"га қарши ўтказади.

Жамоани ҳар бир ўйинида 12-ўйинчи бўлиб қўллаб-қувватлаб турган мухлислар фан-клуби ҳам,  бу ўйинда "Машъал"га стадионда мадад бўлади, дея хабар бермоқда клуб матбуот хизмати. Самарқанддаги ўйинга "Машъал" мухлислар фан-клуби ҳам бормоқда. Бу ҳақида фан-клуб раҳбарлари Одил Аймаматов ва Шухрат Сафаровлар  айтиб ўтишди.

"Эртага жамоамиз учун жуда муҳим баҳс бўлади. Бу ўйинда фан-клуб ҳам Самарқандда бавосита стадионда жамоамизни қўллаб қувватлайди. Мухлислар билан биргаликда эртага тонгги 04:00да Самарқандга йўлга чиқамиз. Йиғилиш клуб академияси стадиони ёнида бўлади. Бундай муҳим учрашувда жамоамизга ёрдам беришга ҳамиша тайёрмиз. "Машъал"дан эса ёрқин ўйин кутамиз" ,-  дейди фан клуб бошлиғи.

Эслатиб ўтамиз, "Динамо" - "Машъал" ўйини эртага 18:15да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!