“Машъал” назорат баҳсида “Металлург”ни мағлуб этди
Янги мавсумга таёргарликни давом эттираётган Муборакнинг «Машъал» клуби ҳозирга қадар «Олмалиқ», «Сўғдиёна», «Навбаҳор» ва «Динамо»га қарши назорат ўйинларини ўтказган эди.
Бугун “газчилар” Бекободнинг «Металлург» жамоасига қарши навбатдаги назорат ўчрашувида майдонга тушишди. Ўйин “Машъал”нинг Янгиердаги базасида бўлиб ўтди. Ўйинда муборакликлар 3:1 ҳисобида “Металлург”ни мағлубиятга учратишди.

“Машъал” – “Металлург” 3:1
Голлар: А Султонов (12-дақиқа) , Автогол. З Акбаралиев (35-дақиқа) , Хумоюн Муртозоев (77-дақиқа) Шохруҳ Достонов (90-дақиқа)

Фикрлар