“Машъал“ сафига янги футболчилар қўшилди

“Машъал“ жамоаси про-лиганинг иккинчи даврасига тайёргарлик олиб бораётгани ва таркибга янги футболчилар қўшилгани ҳақида маълумот берган эдик.

Таркибга келиб қўшилган: Суперлиганинг АГМК клубидан 24 ёшли ярим ҳимоячи Санжар Рихсибоев клуб билан бир ярим йиллик шартнома имзолади. Ундан ташқари тажрибали дарвозабон “Машъал” тарбияланувчиси Шерзод Абдураимов “Норин“ жамоасида ижара муддати якунига етди. Эндиликда Абдураимов иккинчи даврада жамоа шарафини ҳимоя қилади. Шунингдек, “Сурхон“дан Сирожиддин Қўзиев ва “Машъал“ БЎФМдан Шокир Йўлдошев иккинчи даврада муборакликлар шарафини ҳимоя қилишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!