"Машъал" ёшлари кичик дербида йирик ҳисобда мағлуб бўлишди

18 май, 15:45 133

Кеча якунига етган кичик «Воҳа» дербисида Руслан Аҳмедов бошчилигидаги ёшларимиз жуда йирик ҳисобда мағлубиятга учрадилар, дея клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Баҳснинг 35 дақиқада “Насаф” ёшлар жамоасининг энг тезкор футболчиси, Алфайзи Нематов ҳимоя чизиғимиздаги дастлабки хатодан кейин ҳисобни очди 1:0. Аммо "Машъал" ёшлари ҳали ўзларига келиб улгурмасдан иккинчи голни ҳам ўтказиб қўйишди 37 дақиқада, Дилшод  Хушбаков  пеналтидан  ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди. Иккинчи бўлимда ҳам асло ҳужумкорликни пасайтирмаган кичик «Аждарлар» энди 52 дақиқада ҳисобни оширишди. Бу вазиятда, Дониёр Нарзуллаев  гол киритиб ҳисобни 3:0 кўринишига келтириб қўйди. Орадан бор йўғи икки дақиқа ўтиб, "газчилар" дарвозасига аниқроғи 54 дақиқада яна, Д. Хушбаков жамоасининг 4-голини урди. Афсуски қолган дақиқаларда ҳеч бўлмаса энди ҳисобни қисқаришига умид боғлаб турган "газчилар" дарвозабони Рахимжон Давронов учрашувнинг 79 дақиқасида бешинчи бор ранжитилди. Дониёржон Нарзуллаев ушбу вазиятда жамоасининг бешинчи голини киритиб учрашувга нуқта қўйди. Шу тариқа "газчилар" кичик дербида жуда йирик ҳисобда мағлубиятга учради.


ЎзПФЛ Ёшлар лигаси 11-тур

“Насаф” – “Машъал” 5-0 

Голлар: Неъматов Алфайзи 35, Дилшод Хушбаков (пен-37),54, Нарзуллаев Дониёржон 52,79.

Бош ҳакам: Абдураҳмонов Султонмурод (Тошкент),
Ёрдамчилар: Усмонов Фарход, Бўриев Жасур (Қарши),
Заҳирадаги ҳакам: Сатторов Сухроб (Шахрисабз).
Назоратчи ҳакам: И. И. Шарипов (Бухоро)

"Машъал": 53.Раҳимжон Давронов, 3.Темур Маматов, 8.Сирож Мелиев, 17.Владислав Павленко, 18.Бекзоджон Турсунов, 22.Абдурахимов Шахзод, 23.Шокир Юлдашев, 24.Аббос Омонов, 25.Шоҳжаҳон Қиличев, 47.Мўминжон Мелиев, 70.Жонибек Мирзоқулов

Захира: 99.Жонибек Мўминов, 7.Сиёвуш Ёқубов, 9.Фирдавс Асадов, 10.Ойбек Жўраев, 13.Искандар Шодмонов, 16.Турғунов Турғунпўлат, 20.Зафар Акрамов.


“Насаф”: 1.Умиджон Эргашев, 4.Жўрабек Маннонов, 6.Дилшод Саитов, 9.Дилшод Хушбаков, 14.Жаҳонгир Қурбонбоев, 15.Ғолиб Ғайбуллаев (с),16. Рахматов Сайдулло, 20.Акмал Мозговой, 22.Ислом Кенжабоев, 28.Сардор Саъдуллаев, 43.Неъматов Алфайзи. 

Захира: 44.Музаффар Шарипов, 7.Акмалжон Олимов, 13.Мухриддин Зоиров, 19.Шерзод Насруллаев,    32.Жасур Жумаев, 34.Худоёрхон Сагдуллаев, 38. Нарзуллаев Дониёржон.