Машъала Жиззахда порлай бошлади (фоторепортаж)

  Тошкент вилоятининг Паркент туманида жойлашган "Физика-Қуёш" илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси Материалшунослик институтининг қуёш ўчоғидан аланга олдирилган “Баркамол авлод – 2017” спорт ўйинларининг машъаласи Жиззах шаҳрига кириб келди. 
  Жиззахгача бўлган 301 километр масофа оралиғида Тошкент, Сирдарё, Жиззах вилоятлари ҳудудларидан ўтиш давомида шаҳар ва қишлоқларда ёшлар, жамоатчилик вакиллари иштирокида “Баркамол авлод – 2017” машъаласини кутиб олишга, кузатишга бағишланган маданий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтди. 
  Машъала Жиззах вилояти чегарасида жамоатчилик вакиллари, ёшлар томонидан карнай-сурнай садолари остида кутиб олинди. Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда мамлакатимизда ёш авлодни соғлом ва баркамол инсонлар қилиб тарбиялашнинг муҳим воситаларидан бири бўлган жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга доимий эътибор қаратилаётгани таъкидланди. 
– Мамлакатимизда мунтазам ўтказиб келинаётган уч босқичли “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод”, Универсиада спорт ўйинлари биз, ёшларнинг катта спортга кириб келишимизда беқиёс аҳамиятга эга бўлмоқда, – дейди Дўстлик қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи ўқувчиси, дюздо бўйича Ўзбекистон чемпиони Шоҳиста Анорова. – Бу эътибор ва ғамхўрликнинг ифодасини туманимиз ёшлари эришаётган натижаларда кўриб турибмиз. 

Манба:uza.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!