Машъала Сирдарёга етиб келди (фоторепортаж)
Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг Республика техник ва амалий спорт турлари марказининг бир гуруҳ ходимлари томонидан олиб кетилаётган машъала Сирдарёга етиб келди. Анъанага айланиб кетган кутиб олиш маросимидан сўнг, спортчилар бир дам ҳордиқ олишгач, яна манзил томон отланишди.
“Баркамол авлод – 2017” спорт ўйинлари машъаласи Жиззах вилояти сари йўл олди. Машъала олиб ўтиладиган шаҳар ва қишлоқларда тантанали маросимлар, спортчиларнинг чиқишлари ўтказилади. Таниқли шоир ва ёзувчилар, санъаткорлар, кенг жамоатчилик вакиллари, ўқувчи-ёшлар иштирокидаги маданий-маърифий ва спорт тадбирлари ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчи-ёшларининг спорт, гўзаллик, бирдамлик байрамига ҳамоҳанг куй-қўшиқ ва рақсларга уланади.
Фикрлар