“Машъал”га Никита Павленко, Умиджон Матмусаев ва Жавлон Мирабдуллаев келиб қўшилди

 

Даврлар оралиғида танаффусга чиққан «Машъал» жамоаси кечадан бошлаб иккинчи даврага тайёргарликни бошлади.

Машғулотлар бу сафар, Тошкент вилоятининг Чимён тоғ бағридаги “Чорвоқ” (Пирамида) оромгоҳида олиб борилмоқда.  Ҳозирга келиб жамоани Тожикистонлик Умеджон Шарипов ва Аббос Амонов расман тарк этиб бўлишди. Шунингдек жамоа таркибга уч нафар янги футболчилар ҳам келиб қўшилишга. Булар, Никита Павленко (Нефтчи), Умиджон Матмусаев (Цементчи), Жавлон Мирабдуллаев (Бунёдкор). Ушбу футболчилар айни вақтда «Машъал» сафида машғулотлар олиб боришмоқда ва яқин кунларда клуб ушбу футболчилар билан шартномалар имзолайди.

Муборакликлар 16 июлга қадар машғулотларни Пирамида давом эттиришади ва 17 июль куни тиббий кўрикдан ўтадилар. Шундан сўнг бир кундан кейин 18 июль куни навбатдаги машғулотлар яна Муборакда давом эттирилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!