Машҳур бокс шарҳловчиси: Ўзбекистон оз фурсатда шундай боксчиларни етиштиргани ақлга сиғмайди

  • 1 сентябрь, 2017, 01:25
  • 0
  • Бокс

Машҳур бокс шарҳловчиси Рональд Макинтош айни кунларда Германиянинг Гамбург шағрида ўтаётган жаҳон  чемпионати баҳсларини кузатар экан, Ўзбекистон терма жамоасининг имкониятларни ва эришаётган натижаларини юксак баҳолади.

“Ўзбекистон бокс федерацияси жахон чемпионатига жуда жиддий ва пухта тайёргарлик қилгани хозирги жанглардан кўриниб турибди. Бундай иқтидорли боксчиларни оз муддат ичида етиштириш ақлга сиғмайди ишдир. Агар, шу йўналишда кетадиган бўлса, Ўзбекистон бокс бўйича фақат етакчи давлатлардан бири бўлиб тураверади”, – дейди шархловчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!