“Машъал”: Биринчи давра кўрсаткичлари

 

Олий лигада 17 мавсумдан буён иштирок этиб келаётган «Машъал» жамоаси мана 1-даврани ҳам якунлади. Александр Хомяков, дастлабки даврда 20 та футболчи хизматидан фойдаланди.

Баҳсларда энг кўп майдонга тушган футболчилар орасида сўзсиз, Жавоҳир Илёсов  анча илгарилаб кетган 15 та баҳсда 1350 дақиқа майдонда ҳаракат қилган бўлса кейинги ўринда, Асилжон Бегимқулов 1260 дақиқа билан жой олган. Шаҳзод Шайманов ҳисобида 1148, Сардор Абдураимов 1080 дақиқа билан бормоқда. Кучли бешликни, яна бир ажойиб ҳимоячимиз, Аваз Агалиев 1030 дақиқа билан якунлаган. Хумоюн Муртазоев 998, Искандар Шайкулов 986, Абдуллоҳ Олимов 972, Аббос Шодмонов 809, Бобур Қосимов 792,  Зоҳир Қўзибоев 785, Мирзакамол Камолов 710,  ушбу футболчиларимиз ҳозирча биринчи даврани шундай кўрсаткичлар билан якунлашди. Булардан ташқари, Хумоюн Муртазоев захирадан энг кўп майдонга тушиш борасида ҳам етакчи, беш маротаба заҳирадан яшил майдонга тушган.

КИМДА ҚАНЧА ГОЛ

Жамоамиз биринчи даврада рақиблар дарвозасига 15та гол киритиб ўз дарвозасидан 13 та тўп олиб чиқди. Рақибларни энг кўп ранжитган футболчимиз, Зафар Тўраев бўлди. У ўз ҳисобига 5 та гол ёзиб қўйиб ҳозирча жамоамизнинг биринчи даврадаги тўпурари бўлиб турибди. Сардор Рахмонов ва Хумоюн Муртазоевлар учтадан тўп киритишга эришди. Искандар Шайкулов, Зоҳир Қўзибоев, Сардор Абдураимов, Кенжа Тўраевлар ҳисобида биттадан гол бор.

ГОЛЛИ УЗАТМАЛАР

Голли узатмалар борасида ҳам, Зафар Тўраев етакчи у ўзинг шерикларига 4 маротаба голли узатмани амалга оширган. Кейинги ўринларни, Абдуллоҳ Олимов ва Сардор Рахмоновлар эгаллашди ҳар иккала футболчимизда 3 тадан голли пас мавжуд. Шунингдек Шайкулов, Қўзибоев, Абдураимов, ва Кенжа Тўраевлар ҳисобида биттадан самарали узатиш бор. 

ОГОҲЛАНТИРИШЛАР

«Машъал» жамоамиз аслида тартиб интизом борасида ҳам етакчи клуб ҳисобланди. Аммо биринчи даврада жамоамиз 25 та сариқ ва  3 та қизил карточка ишлаб олди. Шахзод Шайманов бу борада етакчи унинг ҳисобида 5та сариқ карточа бор, Зафар Тўраевда эса 4 та сариқ ва битта қизил мавжуд. Жавоҳир Илёсов, Асилжон Бегимқулов ва Аваз Агалиевлар ҳисобида 3та дан, Искандар Шайкулов, Сардор Рахмонов, Мирзакамол Камоловлар 2та дан, Хумоюн Муртазоев, Абдуллоҳ Олимов, Игорь Тыманюк ва Умеджон Шариповлар бир маротабадан сариқ карточкалрга эга чиқишган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!