"Машъал" ЎФФ Кубогида бронза медалларини қўлга киритди

2001 йилда туғилган ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон Футбол Федерацияси Кубоги мусобақаси ўз якунига етди.

3-4 ўринлар учун кечган баҳсда "Машъал" жамоаси "Насаф"га қарши майдонга тушиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва мусобақа бронза медали қўлга киритди.

Учрашувидан сўнг ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Маросимда Ўзбекистон Футбол Федерациясининг раҳбарлари ва масъул ходимлари йиғилганларга мукофотларни топширишди.

Мусобақанинг "Энг яхши дарвозабони" сифатида "Пахтакор" аъзоси Дилшод Йўлдошев топилди. "Бунёдкор" жамоаси футболчиси Иброҳим Иброҳимов мусобақанинг энг яхши футболчиси бўлди. Турнир тўпурари учун ажратилган соврин "Нефтчи" аъзоси Аслиддин Тоштемировга насиб этди. "Fair play" соврини эса "Машъал"га топширилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!