“Машъал” футболчилари тиббий кўрикдан ўтишди

 

Олий Лига мусобақалари иккинчи давра баҳсларига тайёргарлик кўраётган “Машъал” жамоаси футболчилари кеча Тошкентдаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказида тиббий кўрикдан ўтишди.

Куннинг биринчи ярмида ўтказилган барча текширувлар чуқурлаштирилган тартибда ўтказилди. Тиббий  кўрикдан ўтилганидан сўнг “Газчилар” Муборакга йўл олишди.

Муборакликлар матбуот хизматининг маълум қилишича, "Машъал" футболчилари бугундан  бошлаб  машғулотларини ўз майдонида ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!