“Машъал” ўз сафини яна бир легионер билан тўлдирди

 

“Машъал” жамоаси йиғин давомида таркибига бир қатор маҳаллий ва легионер футболчиларни жалб этганидан хабардор қилиб боргандик.

Ҳозирга қадар Бобур Қосимов, Абдуллоҳ Олимов, Жамолиддин Убайдуллаев, Игорь Тиманюк ва Сардор Раҳмонов билан шартнома имзолагани ҳақида хабар қилиб ўтгандик.

Яқинда муборакликлар яна бир легионер футболчи билан келишувга эришди. Қўшни юрт Тожикистон футболининг номдор вакили ва ёшлар терма жамоаси аъзоси бўлган Умеджон Шарипов эндиликда бир йил мобайнида олий лигада «Машъал» шарафини ҳимоя қилади.

Шарипов айни вақтда Муборакда жамоа машғулотларида иштирок этмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!