"Машъал"да янги ўзгариш ва трансферлар бўлиши кутилмоқда

 

2017 йилги Олий Лиганинг биринчи даврасини 8-ўринда якунлаган «Машъал» жамоаси 11 июльга қадар қисқа муддатли таътилга чиқди.

Айни вақтга келиб тожикистонлик легионер Умеджон Шарипов жамоани расман тарк этиб бўлган. Таркибда бошқа футболчилар ҳозирча жамоа билан бирга эканилиги айтилмоқда.

“11 июльдан бошлаб жамоа яна ўз йиғинини бошлайди. Таркибда албатта бир қатор ўзгаришлар ва трансферлар бўлиши кутилмоқда”, – дейилади «Машъал» расмий сайтида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!