Маскерано "Барселона"дан кетишни истамаяпи

8 май, 17:02 298

Маскерано

“Барселона” клубининг аргентиналик ҳимоячиси Хавьер Маскерано ёзга жамоани тарк этмоқчи эмас. Умтитининг сафга қўшилиши билан у жамоадаги ўрнини йўқотиб бормоқда. Жорий мавсумда 32 ёшли футболчи 25 ўйинда майдонга тушди, бироқ бу ўтган мавсумга қараганда, 5 та ўйинга кам кўрсаткич ҳисобланади.

Футболчи майдонда ўтказадиган дақиқаларининг камайишига ва бошқа клубларнинг катта миқдордаги маош таклиф қилишига қарамасдан, “Барселона”да қолишга қарор қилган.

Шунингдек, Маскерано “Барселона” сафида тўп суриши унинг терма жамоа сафида ЖЧ–2018 га йўл олиши учун яхши имконият ҳосил қилишига ишонмоқда. Шу билан биргаликда, каталонияликлар билан кўплаб совринларни қўлга киритмоқчи.

Қайд этиш лозим, олдинроқ каталонияликлар ёзги трансферлар мавсумида жамоа футболчилари Хавьер Маскерано ва Жереми Матьё билан ҳайрлашмоқчи эканликлари маълум қилинганди.