Маскеранонинг "Барселона"дан қачон кетиши маълум бўлди

“Барселона” клуби ҳимоячиси Хавьер Маскерано каталонияликлар сафини қачон арк этиши маълум бўлди.

Catràdio Esports нашри тарқатган хабарга кўра 33 ёшли аргентиналик футболчи 2018 йилнинг 31 январь куни жамоа сафидан кетади. Боиси, томонлар ўзаро келишувни айнан шу санада бекор қилишга келишиб олишган.

Маълумот учун, Маскерано "Барселона" сафида 2010 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум Ла Лиганинг бор йўғи 6та баҳсида иштирок этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!